Тошкент Ҳалқаро Инвест Форуми

Тошкент Ҳалқаро Инвест Форуми

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1094-ф сонли фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 5-6 март кунлари Тошкент ҳалқаро инвестиция форуми ўтказиш белгиланган.

Мазкур форумда 1 500 дан ортиқ ҳорижий иштирокчилар, жумладан чет эл давлатлари хукумати аъзолари, ҳалқаро ташкилот ва молия институтлари, йирик ҳорижий уюшма, компания, ва ишбилармон доира вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур Форум ишига республикамизнинг йирик ва нуфузли ишбилармон доира вакилларини кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун Форумнинг расмий веб-саҳифасида (www.tiif.uz) рўйҳатдан ўтишлари кўрсатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан, мазкур форумга иштирок этиш истагингиз бўлса, ўзингиз фаолият юритаётган корхонангиз тўғрисида маълумотларни (иштрок этувчи тадбиркорнинг Ф.И.Ш., корхона номи, фаолият йўналиши) тақдим этишингизни сўрайман.