Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қатағон қурбонлари хотираси музейи 2018 йил августда ташкил этилган. Музей университетнинг ахборот ресурс маркази биносида жойлашган бўлиб, экспозиция зали ва фонд сақлаш хонасидан иборат. Экспозицион ишлардан келиб чиқиб 4 блок ва 8 бўлимдан иборат ва улар 1 та залда намойиш этилади.

1-бўлим - “Ўрта Осиёнинг Чор Россияси томонидан босиб олиниши, маҳаллий халқнинг эрк ва ҳуррият учун кураши (1868-1900 йй.)”;

2-бўлим - “Туркистондаги миллий уйғониш ҳаракати, унинг амалий йўналишлари ва намоёндалари (1901-1917 йй.)”;

3-бўлим - “Туркистон Мухториятининг тугатилиши ва вилоятда большевиклар ҳокимиятининг ўрнатилиши (1917-1929 йй.)”;

4-бўлим - “Совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1929-1936 йй.)”;

5-бўлим - “1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”;

6-бўлим - “1940-1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар”;

7-бўлим - “1980 йиллардаги қатағон, “Пахта иши” кампанияси”;

8-бўлим - “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар (1991-йилдан кейинги давр)”.

Музей фондини ва экспозициясини тўлдириш мақсадида музей ходимлари томонидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан экспонатларни йиғиш ишлари олиб борилди ва натижада шу кунга қадар музей фондига 2 мингга яқин экспонат йиғилди. Бу экспонатлар орасида ҳужжатлар, фотоҳужжатлар, ёзма манбалар, китоблар, фотолар, картиналар, буюмлар ва бошқа экспонатлар турларидан иборат.

Музейда “1937-1938-йиллардаги “Катта қирғин”;“1940-1950-йиллардаги сиёсий қатағонлар”, “Пахта иши”, Қатағонлик даври бўйича илмий ишлар олиб борган тарихчи олимларнинг илмий асарлари ўрганилиб чиқилмоқда ва  уларнинг шахсий коллекциясидан намуналар экспозицияси ташкил қилинди, шунингдек қатағон этилган давлат арбоблари, шоирлар ва ёзувчилар, маданият илм таълим соҳаси ходимларининг меҳнатлари тўғрисида  тадбирлар ташкил қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Эльшад Валиев