“My garden in the Aral Sea” (“Менинг Оролдаги боғим”) – қандай лойиҳа?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4597-сонли Президент қарори билан “My garden in the Aral Sea” (“Менинг Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилиши белгиланди.

Бу лойиҳанинг мақсади Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ва туристлар сонини кўпайтиришга қаратилган.

Бу қандай лойиҳа ва унинг ишлаш механизмлари қандай, янгилиги нимада? Ўзбексдан Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инноваcия маркази директори Нурлибек Мирзамуратов бундай дейди:

«Марказимиз томонидан амалга оширилаётган "Оролдаги боғим" агро ва экотуризм лойиҳасининг асосий мақсади бутун дунё вакиллари ва маҳаллий халқнинг Орол денгизининг қуриши оқибатларини енгиб ўтишда бевосита қатнашиш туйғусини уйғотиш ва шу орқали Оролбўйи аҳолиси турмуш даражисини яна ҳам оширишга ҳисса қўшиш. Шу мақсадда аҳоли томонидан кўкаламзорлаштириш лойиҳаси яратилди ва дарахтларни экиш учун пул йиғиладиган краудфандинг (халқнинг сармоялаштирилиши) платформаси ишга туширилмоқда. Бу халқимиз учун янгилик.

Бунда ҳар битта иштрокчи дарахтларни хохлаган миқдорда сотиб олиб, уни Марказ ҳузуридаги “Мўйноқ” илмий-ҳосилот участкасидан ажратилган ерга экиши мумкин.

Марказда меҳмонлар учун ҳамма шаройитлар яратилади.

Боғ барқарор қўриқланади, дарахтларга ўзимиз ғамхўрлик қиламиз ва бундан ташқари, ҳар битта экилган ниҳолни тарбиялаш, суғориш, ўғитини бериш ва бошқа ишларига ҳам ўзимиз масъулмиз. Келган туристлар ҳам мурувват кўрсатиши мумкин.

Туристлар ва фуқаролар томонидан тўлов қулай бўлиши учун марказда UzCard, Visa, Mastercard тўлов терминаллари ўрнатилган, шу жумладан бошқа тўлов тизимлари ишга туширилмоқда.

Айни вақитда Марказнинг ўзида тўловни амалга ошириш мумкин.

Марказда туристларнинг умумий электрон маълумотлар базаси бўлади. Умумий маълумотлар базасига туристлар ҳақида маълумот (исми, фамилияси, давлати, туғилган санаси, электрон почта манзили, ниҳолларнинг номи) киритилади. Лойиҳа иштрокчиларига ниҳоллар бўйича сармоялик, фото ва видео ҳисоботлар электрон кўринишида мунтазам берилиб борилади. Бир йил ўтгач, марказга келадиган туристлар ўзлари ниҳолларини Орол денгизи ҳудудига кўчириб олиб бориб ўтқазиши мумкин, агар ўзи кела олмаса марказга ниҳолларни Орол денгизининг қуриган жойига трансплантаcия этиши мумкинлиги ҳақида хабар жўнатади.

Биз 2020 йилда 100 мингта дарахт экишни режалаштирмоқдамиз. Дарахтларни экишда сувни тежовчи технологиялар татбиқ қилинади.

Чўллар ўсимликларининг 1 ниҳолини экишга бор ёғи 1 доллар сарфланади, декоратив дарахтни экиш учун бўлса 5 доллардан 20 долларгача харажат чиқади. Бу лойиҳага ҳамма хоҳловчилар қатнаша олади, агар бу ерга келиб дарахт экиш имкони бўлмаса, 1 доллар хайрхомлиқ эца ҳам бўлади.

Бинобарин аҳолимизни ушбу лойиҳада актив қатнашишга чақириб қоламан.

Айни вақитда хайрхомлиқ учун www.оролфорест.орг платформасини яратиябмиз. Сайт феврал охирига қадар ишга тушади ва ушбу платформа қирғоқлари ҳам тўлов тизими йўлга қўйилади».

Манба http://karakalpakstan.uz/kk/news/show/1825