
АНОНС
2021 йил 17-февраль соат 10.00да Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида миллий фолклор-амалий санъатини тарғиб қилувчи таниқли дизайнер Айзада Нуримбетованинг "Тасаввурда чегара бўлмас" номли кўргазмаси очилади. Кўргазмада қорақалпоқ аёл-қизларининг миллий либослари намуналари, шунингдек, кичкина қизларнинг замонавий кийимлари тўпламлари намойиш етилади. Кўргазма бир кун давом етади. Кириш фақат таклифномалар орқали.
И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейининг ахборот хизмати