Таниқли дизайнер Айзада Нурумбетованинг "Тасаввурда чегара бўлмас" номли кўргазмаси бўлиб ўтди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида қорақалпоқ амалий санъатини тарғиб қилувчи таниқли дизайнер Айзада Нурумбетованинг "Тасаввурда чегара бўлмас" номли кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир давомида қорақалпоқ аёл-қизларининг миллий либослари намуналари, шунингдек, кичкина қизлар учун замонавий кийимлар тўплами намойиш етилди. Кўргазмада намойиш етилган миллий либослар муаллиф томонидан музейда сақланган асл намуналар асосида қайта тикланган.

Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг ахборот хизмати