Туризм соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув

Жорий йилнинг 11 февраль куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Аккулов раҳбарлигида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–6155-сон фармони ва 2021йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек тадбир иштирокчилари соҳага оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, келгусида соҳанинг ривожланиши юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг ахборот хизмати