Нукус шаҳрида жойлаштириш воситалари сони кўпаймоқда

Бугун Нукус шаҳрида янги оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади. “TOMARIS NUR TUR” OK оилавий корхонаси томонидан барпо этилган ушбу меҳмон уйи шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, 5 хона ва 10 ўринга мўлжалланган.

Меҳмон уйи Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан ягона реестрига киритилди ва бошқарма ходими томонидан реестридан кўчирма тақдим этилди. Тадбиркорнинг таъкидлашига, яқин келажакда жойлаштириш воситаси ҳовлисида қўшимча дам олиш маскани ва миллий таомлар ошхонаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг ахборот хизмати