Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармонида туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлар учун қўйидаги енгилликлар белгиланган:

2 банд. Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш мақсадида қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин;

туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФғ5969-сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолати қолдиқда турган мол-мулк солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

"хуфиёна иқтисодиёт" улушини қисқартириш учун солиқ аудити ўтказишда "таҳлика-таҳлил" тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий.

13 банд. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнга қадар ички туризмни оммалаштириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қайтариш механизми жорий қилинади;

авиаташувчиларга - ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда жойлаштириш воситаларининг жойлаштириш бўйича хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.