Тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан жойлаштириш воситаларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига субсидия берилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4755-сонли қарорига асосан туристик зоналар ва қишлоқ жойлари ҳудудида тегишли стандартларга асосан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисми, бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланиши белгиланган.

Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги томонидан тайёрланган жойлаштириш воситаларининг намунавий лойиҳалари тасдиқланди.

Маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатадиган тез тикланувчи конструкцияли жойлаштириш воситаларини (ўтов, контейнер, сендвич панеллари) қуриш ишларини жадаллаштириш мақсадида, намунавий лойиҳа асосида жойлаштириш воситасини қуриш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорларга ушбу тасдиқланган намунавий лойиҳа тақдим қиламиз.

Субсидия олиш учун ариза берувчиларга қуйидаги  талаблар белгиланган:

а) Тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида қуриш

б) Жойлаштириш воситаси ҳар бир жой учун камида 4,5 квадрат метр майдон ажратилишини таъминлаши;

в) Камида 3 йил давомида фаолият юритиши шарти.

Мурожаат учун тел: (61) 222-22-95