Нукус шаҳрида янги хостел ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 4 февраль куни Нукус шаҳрида янги хостел ўз фаолиятини бошлади. “Нур” маҳалласида жойлашган ушбу жойлаштириш воситаси Imkon болалар реабилитация маркази тасарруфида бўлиб, 10 хона ва 22 ўринга мўлжалланган. Хостел Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан ягона реестрига киритилди ва бошқарма ходими томонидан реестридан кўчирма тақдим этилди.