“Atlantic Council” кенгаши вакили Террел Джермейн Стар Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

АҚШнинг етакчи илмий-тадқиқот институти   “Atlantic Council” (Атлантика Кенгаши) катта илмий ходими, “The Root” онлайн журналининг мухбири, фотожурналист Террел Джермейн Старр жорий йилнинг 26 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида жаноб Старр И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида бўлди ва экскурсия давомида музейнинг ноёб асарлари билан яқиндан танишди, музей директори Тигран Мкртичев билан учрашди. Шунингдек хорижий журналист ҳудуднинг миллий таомлари билан ҳам танишди.