Нукус шаҳрида янги шарқ таомлари ресторани ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Нукус шаҳрида “Marakand” шарқ таомлари ресторани ўз фаолиятини бошлади. Ресторан шаҳар марказида, И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи яқинида жойлашган.

Ўзгача шарқона интерьерга эга бўлган ушбу гастрономик туризм объектида маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонларига халқаро тажрибага эга ошпазлар томонидан миллий таомлар тайёрланади. Ресторан 114 ўринга эга бўлиб, умумий зал, алоҳида кабиналар ва ёзги терассалардан иборат.

Эльшад Валиев - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси